Источник: kun.uz

«Pepsi» Чемпионлар Лигаси финали олдидан яна бир финални совға қилади

Жорий йилнинг 21-22 май саналарида «Pepsi» ва «Magic City» томонидан аҳоли саломатлигини ошириш, ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида «Pepsi» блогерлар лигаси футбол мусобақаси ўтказилди.

«Magic City» боғида жойлашган «Регистон» мажмуасида кичик футбол майдони ташкил этилиб, унда ёшлар орасида машҳур бўлган кўплаб блогерлар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Унда 8та жамоа иштирок этди, ҳар бир жамоа таркибида 4тадан иштирокчи (3та асосий, битта захира) бўлиши белгиланди. Жамоалар ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та тайм мобайнида ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

21 май санасида «Pepsi» блогерлар лигасининг чоракфинал беллашувлари ўтказилди. Дастлабки ўйин «Bek Vines» ва «Java Rasulov» жамоалари ўртасида кечиб, унда номинал меҳмонлар 6:3 ҳисобида ғалабага эришди. Иккинчи ўйин «Donik Show» ва «Jigarlar» ўртасида кечиб, асосий вақтда 7:7 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса «Jigarlar»нинг қўли баланд келди. Учинчи чоракфинал «Rebarsakor» ва «Mufid» жамоалари ўртасида ўтказилди ва унда ҳам асосий вақтда ғолиб номин аниқланмади. Ўзига хос «лотерея»да «Mufid» жамоаси 1:0 ҳисобида ютиб, яримфиналга йўлланма олди. Сўнгги яримфиналчини «Uch mushketyor» — «Adrenalin» учрашуви аниқлаб берди — 8:3.

Қайд этиш жоизки, блогер-футболчилар «Magic City»га жам бўлган мухлисларига ҳақиқий футбол шоусини кўрсатиб бера олишди.

22 майда мусобақанинг яримфинал беллашувлари бўлиб ўтди. «Java Rasulov» жамоаси ушбу босқичда ҳам катта қийинчиликка учрамай, «Jigarlar»ни 7:1 ҳисобида таслим этди ва финалга йўл олди. Иккинчи яримфиналда эса «Rebarsakor» «Uch mushketyor»га 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маълумот учун, финал беллашуви 28 май оқшомида ўтказилади. Шу куни «Magic City»га жам бўладиган футбол ишқибозлари нафақат «Pepsi» блогерлар лигаси финалини, балки катта мониторда УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи ўйини — «Ливерпуль» — «Реал» баҳсини томоша қилишлари мумкин бўлади.